Локализация дастурига 52та янги лойиҳа қўшилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июлдаги қарорига мувофиқ, тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни локализация қилишнинг 2014-2016 ва 2015-2019 йилларга мўлжалланган дастурларига тузатишлар киритилди.
Унга кўра, 52та янги лойиҳа киритилиб, 43таси дастурдан чиқарилган.
Қарорга мувофиқ, локализация Дастурига киритилган ташкилотларга нисбатан
божхона тўловлари (божхона расмийлаштиришлари учун тўловлар бундан мустасно), даромад солиғи, мол-мулк солиғи тўлашда 3 йиллик имтиёзли муддат жорий қилин ади.
Божхона имтиёзлари, қарор матни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб, солиқ имтиёзлари эса, қарор эълон қилинганидан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амал қилади, деб хабар қилмоқда Норма.уз сайти.