Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари генерали ҳибсга олинди
Анқара суди Туркия ҲҲК генерали Ҳоқон Эвримни қамоққа олишга кўрсатма берган. Ундан ташқари, мамлакат махсус хизматлари ҳарбий давлат тўнтаришига алоқадорликда гумон қилинаётган яна 98 кишини ҳибсга олишлари керак, деб хабар қилмоқда Sabah нашри.
Умуман, шу пайтга қадар мамлакат ҳукумати томонидан 6 мингдан ортиқ киши қамоққа олинган. Уларнинг орасида, юқори лавозимли ҳарбий мулозимлар, хусусан Учинчи армия корпуси қўмондони генерал Эрдал Озтурк ва Иккинчи армия қўмондони Адем Худутилар қатори яна 14 нафар генерал ва адмираллар бор. Уларга, давлат тўнтаришидан ташқари, давлат раҳбарига суиқасд уюштириш ҳамда қасддан қотиллик қилиш айблари илгари сурилмоқда.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026