Бразилия олий суди WhatsApp мессенжерига қўйилган тақиқни бекор қилди
Бразилия олий федерал суди вакили Рикарду Левандовски мамлакат ҳудуди бўйлаб WhatsApp мессенжерига қўйилган тақиқ бекор қилинганини маълум қилди. UOL портали маълумотига кўра, бу қарор мессенжер хизматига эгалик қилувчилар томонидан берилган апелляция оқибатида қабул қилинган.
"Дастур фаолияти тикланди, сўз эркинлиги тамойиллари ва коммуникация қонунчилиги бу дастур фаолиятини таъминлайди", деган Левандовски.
19 июль куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штати судьяси Даниэл Барбоза мамлакатнинг телефон операторларига полиция тергови учун маълумот тақдим этишдан бош тортган WhatsApp мессенжерини блоклаб қўйиш ҳақида кўрсатма берди.
Қайд этиш керакки, бу Бразилияда суднинг 12 ой ичида тўртинчи марта алоқа операторларига бутун мамлакат бўйлаб WhatsApp мессенжерини тўсиб қўйиш бўйича қарори бўлди.
Бундан олдин 2015 йилнинг декабрида ҳамда 2016 йилнинг февралида ва майида шундай қарорлар қабул қилинганди. Ҳар сафар апелляция асосида тақиқ бекор қилинган.
Аввалроқ Бразилиядаги Лондрина шаҳри федерал суди Facebook компанияси ҳисоб рақамларидаги 19,5 млн реални (6 млн долларни) тўсиш ҳақида қарор чиқарганди.
Мавзуга оид
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
09:30 / 21.10.2024
Бразилия президенти BRICS саммитига парвозини бекор қилди
14:10 / 09.10.2024