Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Анқара полицияси 900 нафар ходимини вақтинча вазифасидан озод этди
Туркия пойтахти полиция маҳкамаси 900 нафар ҳуқуқ посбонини вақтинчалик ишдан бўшатди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. Улар, 16 июль кунги воқеаларни ташкил этганликда гумон қилинётган Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига алоқадор бўлиши мумкин.
Умуман, Туркия хавфсизлик хизмати давлат тўнтаришини уюштиришда айблаб, 9332 кишини қўлга олган. Уларнинг орасида, президентнинг икки адъютанти, Туркия дин ишлари бошқармасининг 492 ходими, 100 нафар полициячи, 6038 ҳарбий хизматчи, 755 нафар ҳакам ва прокурор, Бош вазир девонхонасининг 250 ходими ҳамда 650 фуқаро қўлга олинган.
Бундан ташқари, Hurriyet газетасига кўра, Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ, Таълим бўйича Олий кенгаш, Таълим вазирлиги, Миллий разведка бошқармаси, Дин ишлари бўйича бош бошқарма, Оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги, Молия вазирлиги ва энергетика бозорларини назорат қилиш департаменти каби давлат тузилмаларининг 28 минг 321 нафар ходими ишдан бўшатилган. Таълим вазирлиги қошидаги хусусий таълим муассасалари 21 минг ходимининг лавозими пасайтирилган.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
20:14 / 29.06.2026