Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон янги конституциясини қабул қилади
Туркманистон оқсоқоллар кенгаши 14-сентябрь куни Ашхободда мамлакатнинг янги Асосий қонунини қабул қилади, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
Қайд этилишича, мажлисни ўтказиш санаси тўғрисидаги қарорни мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов имзолаган.
Янги қонуннинг ҳозирги конституциядан асосий фарқи, президентлик ваколатларига оид муддатнинг 5 йилдан 7 йилга узайтирилганидадир. Бундан ташқари, президент лавозимига белгиланган юқори ёш чеклови ҳам бекор қилинмоқда. Шу пайтгача, 70 ёшдан кекса киши давлат раҳбарлигига номзод бўла олмас эди.
Аввалроқ, Бердимуҳаммедов мамлакат конституциясини Туркманистоннинг «замонавий сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёти талаблари»га мослаштириш зарурлигини айтган эди.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026