Жамият | 07:55 / 22.07.2016
15594
3 дақиқада ўқилади

“Камолот” ЁИҲ Бухоро вилояти Кенгашининг VII ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 21 июль куни Бухоро вилояти ҳокимлиги биносида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда 180 та делегат иштирок этди. Делегатлар таркиби 2 нафар Ўзбекистон белгиси кўкрак нишони соҳиблари,  5 нафар Камолот ҳамда Президент стипендиантлари, 2 нафар “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, 2 нафар ниҳол мукофоти совриндорлари, 8 нафар ёш тадбиркорлар, 73 нафар иқтидорли ёшлар, фан олимпиадалари, спорт мусобақа ғолиблари ҳамда  Камолот фаоллардан  иборат.

Шунингдек, Ҳаракатнинг Бухоро вилояти Кенгаши аъзолари, маҳаллий Кенгашлар Конференцияларида сайланган делегатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Конференцияларни тенг ҳуқуқлилик, муқобиллик ва ошкоралик руҳида ўтишини таъминлаш, ўтган даврдаги фаолият юзасидан ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, бу жараёнга кенг жамоатчилик, хусусан, оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш мақсадида намунавий ҳисобот-сайловлар ташкил этилди.
Ҳудудий Кенгашларнинг навбатдаги Конференциясига сайланган делегатлар Ҳаракат фаолиятининг истиқболини аниқ тасаввур этадиган, ташкилотнинг самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган таклифлар бера оладиган фаол ёшлардан таркиб топган. Конференцияларнинг жойларда очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида ўтказиш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Сўнг еса, вилоят ёшларининг етакчиси лавозимини сайлашга навбат етиб келди. Ҳаракатнинг Бухоро вилоят Кенгаши раиси лавозимига вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, ҳозирда еса вилоят Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажариб келаётган Салихов Нодир Жамолович номзод этиб кўрсатилди. Нодир Салиховнинг номзоди делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Бухоро вилояти ёшлари етакчиси этиб сайланган Нодир Салихов ўз сўзида ёшларни камолга етказиш учун амалга оширилаётган ишларни янада ривожлантириш, бу борада ўзининг бор билими, куч-ғайратини сарфлашини таъкидлаб, ёшлар томонидан билдирилган ишончни оқлаш учун ҳаракат қилишга ваъда берди.

Вилоят ёшлари етакчиси сайланганидан сўнг вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари сайланди. Вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлигига ҳозирда Ҳаракатнинг Ғиждувон туман Кенгаши раиси сифатида фаолият юритаётган Ғолибжон Баротов, вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси лавозимига эса ҳозирда ҳудди шу лавозимида фаолият олиб бораётган Нуров Сухроб сайланди.

Мавзуга оид