Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ термаси Рио - 2016 да иштирок этувчи энг кўп таркибли жамоа бўлди
Рио - 2016 Олимпиада ўйинларида АҚШ миллий термаси энг кўп таркибга эга жамоа бўлди. Бу ҳақда Американинг NBC телеканали хабар бермоқда.
АҚШ термаси таркибига 555 спортчи кирди. Мамлакат термаси сўнгги бор энг кўп таркибда 2004 йилда Афинада ўтган Олимпиада ўйинларида 613 спортчи билан мусобақага ташриф буюрган эди. Энг кўп таркиб борасида иккинчи ўринда 462 спортчиси билан Бразилия, учинчи ўринда эса Германия (425), тўртинчи ўринда Хитой (416) бормоқда.
Бундан ташқари, АҚШ термаси таркибида илк бор аёл спортчилар сони кўпчиликни ташкил этмоқда (292 нафар). Эркаклар сони эса 263 нафар.
XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари 5 августдан 21 авгусга қадар Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026