Туркия ҳукумати ФҲ тартиби муносабати билан янги чораларни жорий қилмоқда
Туркия ҳукуматининг "Фавқулодда ҳолат тартиби доирасида қабул қилинаётган чоралар тўғрисида"ги қарори Resmi Gazetенинг 23 июл кунги сонида чоп этилди.
Унга кўра, ФҲ даврида ушланган шахс 30 кундан ортиқ қамоқда сақланиши мумкин эмас. Бу муддатга ушланган шахсни яқин орадаги судга олиб келиш учун сарфланган вақт кирмаслиги алоҳида таъкидланган.
Соғлиқни сақлаш соҳасининг 35та, 1043 та хусусий таълим, тураржой ва пансионат муассасаси фаолиятига барҳам берилган. 1229 та жамоат ташкилотлари ва жамғармалар, 19та касаба уюшмалари, федерациялар ва конфедерациялар, жамғармалар томонидан ташкил этилган 15 Олий ўқув юрти ҳам ёпилган.
Давлат хавфсизлигига раҳна солувчи террорчи ташкилотлар ва тузилмалар, таълим ва гуруҳларга алоқадорлиги тасдиқланган давлат хизматчилари вазифаларидан озод этилади ва умрбод давлат хизматига олинмайди.
Маълумки, 16 июль кунги давлат тўнтаришига ҳарбий уринишдан сўнг, Туркия президенти Эрдўған мамлакатда фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилган эди.
Унинг сўзларига кўра, ФҲ тартиби исёнда иштирок этганларга нисбатан тезкор ва самарали чоралар кўриш мақсадида 3 ой муддатга амалга киритилган.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
22:48 / 18.09.2024
Британияда капалаклар камайиб кетаётгани туфайли «фавқулодда ҳолат» эълон қилинди
20:33 / 18.09.2024