Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги поликлиника бош ҳисобчиси қилган жиноятлари сабаб мансабидан четлаштирилди
Google image
Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 3-сон оилавий поликлиникада 2010 йилдан бери бош ҳисобчи сифатида фаолият юритиб келаётган Нуржона Худоёрова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2013 йил декабрь ойидан 2014 йилнинг ноябрига қадар бўлган даврда бухгалтерия ишларини юритишга мўлжалланган компьютер программаси орқали иш ҳақи тўловларини ҳисоблаш ҳисоботлари ва тўлов қайдномаларига сохта маълумот ва ёзувлар киритиб, қонун бузилишига йўл қўйди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Шунингдек, ходимларнинг аванс пуллари-ю, смета харажати жадваллари, штатлар бирлиги бўйича киритилган сохта ёзув ва маълумотлар “эвази”га поликлиника бош ҳисобчиси қарийб 50 миллион сўм маблағни талон-тарож қилган.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг ҳукмига кўра Н.Худёрова икки йил муддатга мансабдорлик лавозимларидан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, жарима жазосига тортилди.
Мавзуга оид
22:15 / 11.04.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари Бухоронинг тарихий мероси билан танишдилар
19:57 / 11.04.2026
Мирзиёев ва Тўқаев Бухородаги тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди
19:24 / 11.04.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари сунъий интеллект бўйича хакатонга ташриф буюрдилар
23:14 / 10.04.2026