Жамият | 10:28 / 27.07.2016
11163
1 дақиқада ўқилади

Эрон полицияси биргаликда байрам нишонлаётган 150 нафар йигит-қизни қўлга олди

Фото: Jochen Eckel / picture alliance / Globallookpress.com

Теҳрондан унча узоқ бўлмаган жойда биргаликда байрам ўтказаётган деярли 150 нафар йигит-қиз полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.

«Теҳрон провинциясининг ғарбида жойлашган Исломшар яқинидаги хиёбонда йигит ва қизлар биргаликда байрам қилишаётгани ҳақида хабар олганимиздан сўнг махсус операция ўтказдик. Ёш йигит-қизлар қўлга олинган», — деди полковник Муҳсин Ханчерлий.

Унинг маълум қилишича, тантана яқинида ноқонуний мусиқалар ёзадиган студия ҳам бўлган. Ёшлар туғилган кун тантанасини нишонлашаётган бўлган. Ханчерлийнинг маълум қилишича, Эрон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари  ахлоқ стандартларига риоя этилишини қаттиқ назорат қилади.

Мавзуга оид