Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда биринчи марта Skype орқали "масофадан турмуш" қурилди
Италия Олий суди Skype орқали турмуш қуришга қарор қилган италиялик аёл ва покистонлик эркакнинг никоҳини қонуний деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида West-Info маълум қилди.
Манбага кўра, бундан аввал судга Италия ички ишлар вазирлигидан никоҳни ноқонуний деб ҳисоблаш сўралган хат келиб тушган.
Судья жуфтлик жисмонан бир жойда бўлмаган бўлса-да, уларнинг онгли равишда оила қуришни истаганини тан олди, италиялик аёл ва покистонлик эркакнинг мулоқоти рақамли форматда амалга оширилган. Бундан ташқари, суд оила қуриш учун жисмоний иштирок мажбурий жараён эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилди.
Мавзуга оид
08:53
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026