Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
Ўзбекистонлик шифокорлар Италиянинг Сардиния ҳудудида ишлаш имкониятига эга бўлмоқда. Миграция агентлиги томонидан йўлга қўйилган дастур доирасида номзодларга бепул итальян тили курси, турар жой, тиббий суғурта ва ойига 5 минг еврогача маош таклиф этилмоқда.
Миграция агентлиги Италиянинг Сардиния ҳудудида ишлаш истагидаги ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари учун танлов бошланганини маълум қилди.
Дастур доирасида ҳар йили 100 нафар шифокор ишга қабул қилиниши режалаштирилган. Вакансиялар шошилинч тиббий ёрдам шифокорлари ҳамда олий маълумотли ҳамширалар учун очиқ.
Номзодлар учун иш тажрибаси мажбурий эмас, бироқ тажрибага эга мутахассисларга устуворлик берилади.
Ишга жўнаб кетишдан олдин иштирокчилар Италиянинг Перужа университети ҳамкорлигида ташкил этилган онлайн италян тили курсларида 7 ой давомида таҳсил олади. Курс харажатлари Миграция агентлиги томонидан қопланади.
Курсни муваффақиятли тамомлаганлар Сардинияда расман иш бошлайди. Асосий ойлик 3,5 минг еврогача этиши, қўшимча иш соатлари ва тунги навбатчилик учун тўланадиган устамалар билан эса даромад 4–5 минг еврогача етиши мумкин.
Иш вақти ҳафтасига 38 соатни ташкил этади. Иш берувчи ходимларни турар жой билан таъминлайди, тушлик харажатларини қоплайди ва тиббий суғурта расмийлаштиради.
Танловда 50 ёшгача бўлган номзодлар иштирок этиши мумкин. Шу билан бирга, 40 ёшгача бўлган мутахассисларга устуворлик берилиши қайд этилган.
Номзодлардан олий тиббий маълумотга эга бўлиши талаб этилади. Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун Миграция агентлигининг 71 202 33 55 (221) рақамига мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026