Алмазбек Атамбаевнинг қўшиқ куйлашига Тошкентга қилган сафари сабаб бўлди
“Мен овоз ёзиш студиясида беш қўшиқни ёзишга атиги 47 дақиқа сарфладим, лекин ҳар сафар уларни деб қанча ғавғо кўтарилмоқда”, - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 1 август куни ОАВ вакиллари билан бўлган учрашувда.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, унинг қўшиқ ёзишига Тошкентга қилган сафари туртки бўлган. Парвоз олдидан давлат раҳбарига муайян муаммолар туфайли президент борти билан учмаслик тавсия қилинган. Бироқ ташрифни бекор қилиб бўлмасди, шу боис давлат раҳбари ўз жамоаси билан Тошкентга қараб йўл олди.
“Мен парвоз давомида ўйланиб қолдим ва ўлимдан қўрқмаслигимни англаб етдим. Бироқ ўзимдан кейин нимадир қолдиргим келди. Шу боис уйга қайтганимдан сўнг мен бешта қўшиқ ёздим. Бунга кўп вақт кетмади – атиги 47 дақиқа. Клипларни эса қўшиқ ёзган йигитлар тайёрлашди. Ҳар сафар улар намойиш қилингандан кейин нима учун шунча муаммо юзага келади, ҳайронман”, - деди президент.
Мавзуга оид
09:10
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
22:01 / 12.11.2024