Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg Германия ва Испанияни Европага янги инқироз олиб келувчи мамлакатлар қаторига киритди
Фото: AP
Bloomberg агентлиги яқин йилларда Европа иттифоқига иқтисодий инқирозни олиб келиши мумкин бўлган мамлакатларни санаб ўтди.
Агентлик энг катта муаммо сифатида Германиядаги парламент сайловларини келтирган. Охирги йилларда содир бўлаётган жиноятлар ва террактлар Ангела Меркелнинг мавқеини тушуриб юборган. Агар у ўз вазифасидан кетадиган бўлса, янги ҳукумат тузилгунга қадар ҳар қандай мураккаб вазият Германия учун инқирозни келтириб чиқариши мумкин.
Испанияда ҳам кейинги йилда оғир вазият кузатилади. Басклар ўлкасида маҳаллий сайловлар ўтказилади. Аналитикларнинг тахминича, янг сайланганлар ҳукуматдан жойлардаги ижтимоий аҳволни яхшилаш учун маблағ талаб қилиши аниқ. Бу ҳам катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Бундан ташқари кейинги йилда савловлар ўтказилиши кутилаётган мамлакатлар муаммоли деб қаралмоқда. Улар қаторига Хорватия, Венгрия, Буюк Британия, Латвия, Чехия ва Руминия каби давлатлар ҳам киритилган.
Мавзуга оид
13:49 / 31.03.2026
Испания Эрондаги урушда иштирок этаётган самолётлар учун осмонини ёпди
17:15 / 23.03.2026
Германияда темирйўлга қўйилган бетон плиталар поезд авариясига сабаб бўлди
14:12 / 23.03.2026
Ҳинд-Тинч океанида янги яқинлашув: Берлин Токио билан алоқани мустаҳкамламоқда
17:11 / 21.03.2026