Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия визаларни бекор қилиш бўйича Туркия ислоҳотига оид ҳисоботини эълон қилади
Европа комиссияси шу йилнинг сентябрь ойида Туркиянинг визасиз тартибни жорий қилиш бўйича шартларни нақадар бажараётганига оид навбатдаги ҳисоботини эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, РИА Новости агентлиги вазиятдан бохабар манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Бундан аввалроқ, ЕК вакили РИА Новостига маълум қилганидек, Туркия фуқароларининг Европага визасиз кириши бўйича якуний қарор, расмий Анқаранинг визаларни либераллаштириш дастуридаги қолган шартларни нақадар тезроқ бажаришига боғлиқ. Шундан сўнг, Европарламент ва ЕИ Кенгаши турк фуқаролари учун визаларни бекор қилиш борасида сўнгги хулосасини қабул қилади.
Ўтган ҳафтада Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли, расмий Анқара октябрь ойи ўрталарига бориб ЕИ мамлакатлари билан визасиз тартибга ўтишни талаб қилиши ҳақида баёнот берганди. Унинг сўзларига кўра, мабодо виза тартиби енгиллаштирилмаса, Туркия муҳожирларни қайтариш дастурини амалга оширишдан четланишга мажбур бўлади.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
19:55 / 29.05.2026