Қирғизистон президенти: Агар ҳокимиятни сақлаб қолишни истаганимда эди, донолик қилмай, умуман бошқа ислоҳот ўтказардим
“Агар мен ҳокимиятни сақлаб қолишни истаганимда эди, донолик қилмай, бошқа ислоҳот ўтказар эдим”, - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ОАВ вакиллари билан бўлган учрашувда.
Атамбаевнинг сўзларига кўра, у ОАВда Конституцияни ўзгартириш ислоҳоти тўғрисида нималар ёзилаётганини яхши билади. Шунингдек у одамлар “Алмазбек Атамбаев буни ҳокимиятни қўлдан бой бермай, бош вазир лавозимини эгаллаш учун шундай йўл тутяпти” қабилидаги фикрлари билан ҳам таниш эканлигини маълум қилди.
“Агар ҳокимиятни сақлаб қолишни истаганимда эди, донолик қилмасдан, буткул бошқа ислоҳотни, парламентсиз йўлга қўярдим. Конституцияда шундай имконият бор. Бунинг учун 300 минг овоз тўпланса, кифоя. Менга кўплаб минтақалардан Атамбаевнинг иккинчи муддатга қолишига оид мурожаатлар келиб тушмоқда. Шу боис менда на имзо тўплаш ва на ислоҳотларга доир муаммолар бўлмаган”, - дея таъкидлади давлат раҳбари.
“Менга биродар мамлакатлар президентлари ҳам Қирғизистон халқига мурожаат қилиб, президентни ўзгартирмасликни сўрашларини бир неча марта айтишган. Улар буни эндигина барқарор ривожланаётган Қирғизистонни кўраётганликлари билан изоҳлашди”, - дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024