Ўзбекистон | 17:40 / 02.08.2016
7199
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги ногирон, оғир касал ва етим болаларга ёрдам берувчи «Менга умр бахш эт» хайрия ташкилотини рўйхатдан ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 29 июль куни “МЕНГА УМР БАХШ ЭТ” хайрия ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу ташкилот республика миқёсда фаолият олиб бориб, унинг асосий мақсади ташкилотнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларини оғир касал бўлиб ётган ва ночор ҳолатдаги болаларга, ногирон болаларга, етим болаларга, ота-она қаровисиз қолган болаларга, жисмоний ва ақлий нуқсонлари бўлган болаларга, жамиятнинг ижтимоий нохуш қатламлари болаларига ҳамда қийин ҳаётий вазиятга учраган болаларга хайрия ёрдам бериш учун йўналтириш ҳисобланади. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид