Жаҳон | 13:58 / 04.08.2016
12459
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистондаги нефть базасида йирик ёнғин содир бўлди

Жанубий Қозоғистон вилоятидаги нефть базасида содир бўлган ёнғинни ўчиришга 100 нафар киши жалб қилинди. Бу ҳақида Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг расмий вакили Руслан Имонқулов маълум қилган. 

“Дастлабки маълумотларга кўра, Жанубий Қозоғистондаги “Мунай” нефть базасида 8та ёқилғи цистернаси ҳамда насос уриш бекатида чиққан ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда”, - дея муълум қилди Имонқулов. 

Унинг сўзларига кўра, “ўчириш ишларига 100 нафар ёнғин хавфсизлиги ходими ва 20та техника жалб қилинган”. 

Имонқуловнинг айтишича, ёнғин содир бўлган жойга оловни бартараф қилиш учун ёрдамчи поезд юборилган. 

Мавзуга оид