Иқтисодиёт | 15:21 / 07.08.2016
6367
2 дақиқада ўқилади

Украина ва Индонезия эркин савдо ҳудуди ташкил этиш бўйича келишувга эришиш арафасида

Украина ва Индонезия икки мамлакат ўртасида савдо соҳасида эркин савдо ҳудуди ташкил этиш бўйича ишларни бошлаш учун маслаҳатлашув ўтказади. Бу ҳақда Украина президентининг матбуот хизмати Жакартада Петро Порошенконинг индонезиялик ҳамкасби Жоко Видодо билан учрашувидан кейин маълум қилди.

"Украина индонезиялик инвесторлар учун Европа бозоридаги майдонга айланиши мумкин", - деган президент. 

Унинг сўзларига кўра, Киев Индонезияни ҳам Украина учун ташқи бозордаги муҳим шерик деб билади. Порошенко Украина эшиклари индонезиялик инвесторлар учун очиқ эканини маълум қилган.

Порошенко Индонезияда ўтказилган бизнес-форум икки давлатининг савдо соҳасидаги муносабатларини янада мустаҳкамлашига умид қилган. Украиналиклар етакчисининг сўзларига кўра, Индонезия ва Украина ўртасидаги товар алмашиш ҳажми кейинги йилларда ўсиб бормоқда. Маҳсулотларнинг аксар қисми - 80 фоизга яқини - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобланади.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Порошенконинг Жакартага ташрифи давомида Мудофаа соҳаси, қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамда виза тизимини эркинлаштириш соҳасида ҳужжатлар имзоланади. Шунингдек, энергетика  ҳамда фармацевтика соҳасига оид музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид