Жамият | 21:16 / 09.08.2016
9428
2 дақиқада ўқилади

Америкалик пойгачи автоҳалокатдан кейин ҳаётдан кўз юмди

Фото:motor.ru

Америкалик пойгачи Брайан Клоусон миджетлар (пойга автомобиллари тури) пойгасидаги автоҳалокат натижасида олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмди. "Индианаполиснинг 500 мили" пойгасида уч марта иштирок этган пойгачи эндигина 27 ёшда бўлган. 

Автоҳалокат 6 август куни Бельвиллдаги (Канзас штати) Belleville High Banks овал трассасида содир бўлган. Клоусон пойгани тўққизинчи ўриндан бошлаб, кейин биринчи ўринга ўтиб олган ва учинчи ҳамда тўртинчи бурилишлар орасида ҳалокатга йўлиққан. Машина ҳавода бир неча марта ағдарилиб, ерга қулаган ва шу пайт унга бошқа иштирокчи урилиб кетган. 

Клоусон оғир аҳволда вертолёт орқали трекдан 200 километр наридаги Линкольн шаҳри (Небраска штати) шифохонасига етказилган. 7 август куни пойгачи ҳаётдан кўз юмган, бир кун ўтиб, унинг оиласи Facebook тармоғи орқали мудҳиш хабарни етказган. 

Брайан Клоусон пойгадаги фаолиятини 2005 йилда бошлаган. 2010, 2011 ва 2015 йилларда у USAC National Midget чемпионлигини қўлга киритган. 2012, 2015 ва 2016 йилларда пойгачи "Индианаполиснинг 500 мили" пойгасида иштирок этган. 

Мавзуга оид