Жамият | 18:43 / 10.08.2016
6265
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги гуруч майдонида G20 смайлиги пайдо бўлди

Хитойдаги гуруч майдонида сентябрь ойи бошида Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммити шарафига смайлик пайдо бўлди.Бу ҳақида «Жэньминь жибао» маълум қилган. 

Нашр бу Ханчжоудаги энг "бадиий" гуруч майдони эканлигини истисно қилмади. Унга баландликдан қаралса, катта G20 ва "Лянчжу кўчасида хуш кўрдик" ёзувлари ва смайликни кўриш мумкин. 

Маълумотларга кўра, бу гўзаллик Чжэцзян университети гуруч мутахассиси Чжан Бин ва унинг жамоаси меҳнати маҳсулидир. 

Гуруч гулларининг ранги августнинг иккинчи ярмидан ёрқинлашади, шу боис ҳозир майдон гўзаллигидан баҳра олишнинг айни пайти. 

Мавзуга оид