Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WikiLeaks: Клинтоннинг янги PR-стратегияси Россияни айблашга қаратилган
Ҳиллари Клинтоннинг янги сайловолди PR-дастури, унинг коррупцияга алоқадорлигига оид янги далиллар пайдо бўлиб қолса, Россияни айблашга қаратилган, деб хабар қилмоқда турли давлатларга оид махфий сирларни фош этиш билан шуғулланувчи WikiLeaks сайти.
"Клинтон штаби янги PR-стратегияни ишлаб чиқди. Унга кўра, коррупцияда ҳар қандай айблов Россия зиммасига юкланади", — дейилади WikiLeaks сайтининг Twitter тармоғидаги саҳифасида.
Аввалроқ, WikiLeaks АҚШ Демократик партиясининг электрон мактубларини ошкор қилганди. Ҳужжатларга кўра, демократларнинг Марказий раҳбарияти, праймериз чоғида Берни Сандерсга нисбатан Клинтоннинг тарафдори сифатида фаолият кўрсатган. Шундан сўнг, Демократик партия Миллий қўмитаси раҳбари вазифасидан истеъфо берганди.
Бунга жавобан Клинтон хоним штаби партия серверларини бузишда Москвани айблаб, республикачи номзод Дональд Трампга ёрдам бермоқчи бўлганини даъво қилди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса, бу каби иддаоларни бемаъни деб баҳолади.
Мавзуга оид
11:20 / 01.07.2026
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:55 / 01.07.2026
Сирский: Россия Чернихив вилоятига ҳужум қилишни режалаштирмоқда
08:55 / 01.07.2026
Россия ва Euroclear ўртасидаги низо Белгия судигача етиб борди
08:39 / 30.06.2026