Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио-2016: Бугун Ўзбекистон вакилларидан кимлар беллашувларда иштирок этади?
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган Олимпиада ўйинларининг 12 август кунги баҳсларида Ўзбекистон спортчилари қуйидаги спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказишади:
Бокс.
Ҳасанбой Дўстматов (-49) – ½ финал. Рақиби АҚШлик боксчи Фернендес Нико Анхел. Баҳс Тошкент вақти билан 20:00-20:30да бўлиб ўтади.
Мирзаева Ёдгорой (-51) – 1/8 финал. Рақиби канадалик боксчи Бужолд Манди. Баҳс Тошкент вақти билан 19:15да бўлиб ўтади.
Хуршид Тожибоев (-60) – ¼ финал. Рақиби бразилиялик боксчи Конкекао Робсон . Баҳс Тошкент вақти билан 20:45-21:00да бўлиб ўтади.
Бектемир Мелиқўзиев (-75) – 1/8 финал. Рақиби австриялик боксчи Лекис Даниел Жонсон. Баҳс Тошкент вақти билан 03:15 (13 август)да бўлиб ўтади.
Дзюдо.
Абдулла Тангриев (+100) – Рақиби самоалик дзюдочи Суа Дерек. Баҳс Тошкент вақти билан 18:00-21:00, 23:30-01:40да бўлиб ўтади.
Енгил атлетика.
Ситора Ҳамидова, Екатерина Тунгускова – Финал. 10 000 метрга югуриш. Баҳс Тошкент вақти билан 19:10да бўлиб ўтади.
Екатерина Воронина – 1.100 метрга югуриш, 2. Баландликка сакраш, 3.Босқон улоқтириш, 4. 200 метрга югуриш. Баҳс Тошкент вақти билан 18:50да бўлиб ўтади.
Нигина Шарипова – Дастлабки мусобақалашув ва 1-раунд. 100 метрга югуриш. Баҳс Тошкент вақти билан 19:55-20:20да бўлиб ўтади.
Трамполин.
Екатерина Хилько – Финал. Батутда сакраш. Баҳс Тошкент вақти билан 22:03-23:42да бўлиб ўтади.
Академик эшкак эшиш.
Шаҳбоз Холмурзаев – 13-24 ўринлар учун баҳс. М1х 2000 метр. Баҳс Тошкент вақти билан 16:30-16:50да бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:01 / 04.06.2026