Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Барак Обама ҳақида гапирган гапларидан тондими?
Фото: © AFP
АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп куни кеча Барак Обама ҳақида гапирган гаплари пичингдан бошқа нарса эмаслигига изоҳ берди.
11 август куни ОАВда Трамп АҚШ президенти Барак Обамани ИШИД террорчи гуруҳини ташкил қилганликда айблаган бўлса, президентлик пойгасидаги рақиби Ҳиллари Клинтонни гуруҳнинг ҳаммуассиси, деб атагани ҳақида хабар берилганди.
"CNN Барак Обамани ИШИД асосчиси, деб атаганимни жуда жиддий етказиб берди. Улар пичингни тушунишмайди чоғи?", - деб ёзди Трамп ўзининг твиттердаги саҳифасида.
Шунингдек у телеканаллар шу йўл орқали ўз рейтингларини кўтариб олмоқчи эканликларини айтиб, телевидение ходимлари ҳеч қачон у нимани назарда тутаётганлигини тушуна олмасликларини таъкидлади.
Мавзуга оид
23:48 / 10.05.2026
Эрон АҚШнинг сўнгги тинчлик таклифига жавоб қайтарди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
21:36 / 08.05.2026