Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия олимпиячилари Ҳондурасни йирик ҳисобда енгиб, финалга чиқишди
Олимпиада-2016 доирасидаги футбол мусобақалар ярим финалида Ҳондурасга қарши ўйнаган Бразилия олимпиячилари 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйинда ҳисоб 15-сониядаёқ очилди. Неймар Олимпиадалар тарихидаги энг тезкор гол муаллифи бўлди. Танаффусга қадар жамоанинг бошқа бир етакчиси Габриэл Жезус ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0.
Иккинчи бўлимда бразилияликлар ҳимоячиси Маркиньос тўртинчи голни урди. Ўйин охирида Ҳондурас дарвозасига Луан бешинчи голни йўллади, қўшимча дақиқаларда Неймар пенальтини аниқ амалга ошириб, ўйиндаги якуний натижани ўрнатди.
Шу тариқа, Бразилия терма жамоаси финалга йўл олди. Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Нигерия - Германия баҳси ўтказилади.
Бразилия U23 – Ҳондурас U23 – 6:0
Голлар: 1:0 – 1 Неймар, 2:0 – 26 Габриэл Жезус, 3:0 – 35 Габриэл Жезус, 4:0 – 51 Маркиньос, 5:0 – 79 Луан, 6:0 – 90, пенальти Неймар.
Бразилия U-23 – Уэвертон, Родриго Кайо (Луан, 58), Дуглас Сантос, Зе Карлос, Маркиньос, Уолас, Ренато Аугусто (Рафинья, 77), Луан, Габриэл Жезус (Фелипе Андерсон, 68), Неймар, Габриэл.
Ҳондурас U-23 – Лопес, Пас, Паласиос, Варгас (Салас, 46), Эспиналь, Перейра, Акоста (Банегас, 72), Гарсия, Киото, Лосано (Бенавидес, 46), Элис.
Огоҳлантиришлар: Акоста (21), Варгас (23), Родриго Кайо (36), Пас (59), Паласиос (62), Эспиналь (73).
Мавзуга оид
08:05 / 07.04.2026
Стратегик ресурслар харитаси: нодир ер элементлари кимнинг қўлида?
20:09 / 09.03.2026
Бразилиядаги футбол учрашувида 23 та қизил карточка кўрсатилди
07:36 / 29.12.2025
Бразилия қанчалик катта? Инфографикада ҳақиқий кўлам
08:24 / 15.12.2025