Ford ва Baidu ҳайдовчисиз автомобилларга сармоя киритади

Американинг Ford автомобилсозлик компанияси 2021 йилга бориб муқобил транспорт воситаларини ишлаб чиқариш бўйича режасини эълон қилди. Янги ҳаракатланиш воситалари, компанияга кўра, том маънода муқобил бўлади. Унинг на рули, на тормоз ва ёки газ педали бўлади.
Бироқ, хулоса қилишга шошилманг. Чунки, дастлаб Ford муқобил машиналари ҳаракатланадиган ҳудуд кескин чегараланади. Компания вице-президенти Кен Вашингтоннинг сўзларига кўра, ушбу машиналарнинг ҳаакати учун ҳудудни танлашда, унинг географик жойлашуви ҳамда иқлими эътиборга олинади.
Биринчи навбатда Ford компаниясининг муқобил машиналари Шимолий Америка кўчаларида пайдо бўлади. Бироқ, компания бу билан чегараланиб қолиш ниятида эмас. Ҳозирча, муқобил машиналарнинг қандай кўринишда бўлиши ҳам маълум эмас. Вашингтоннинг сўзларига кўра, улар Ford Fusion негизида ишлаб чиқарилиши мумкин.
Автомобилсозлик компанияси 2021-йилда белгиланган режани тўлиқ амалга ошириш мақсадида ҳайдовчисиз бошқариладиган стартапларга сармоя киритишни режалаштирмоқда. 17-август куни маълум бўлишича, Америка компанияси Хитойнинг йирик интернет қидирув хизмати Baidu билан ҳамкорликда Американинг Velodyne LiDAR Inc компаниясига 150 млн доллар миқдорида сармоя киритади. Бу компания юқори аниқликдаги сенсорлар ва радарларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Lidar технологияси ҳаракатланаётган автомобиль атрофидаги вазиятни баҳолаш, хусусан тўсиқларни аниқлаш учун лазердан фойдаланишни кўзда тутади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Роналду Саудия Арабистонида қолди
Спорт | 19:05
-
Uzbekistan Airways иккита янги Airbus А321neo самолётларини олиб келади
Ўзбекистон | 19:03
-
Сифатли чизиқ – хавфсиз ҳаёт. Ўзбекистон йўлларида “йўқолиб кетадиган” чизиқлар ҳақида
Жамият | 19:00
-
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб, қарийб 700 киши ҳибсга олинди
Жаҳон | 18:56
Мавзуга оид

18:33 / 09.05.2025
Хитойда ҳайвонлар овозини инсон тилига ўгирувчи дастур бўйича иш бошланди

21:36 / 20.11.2024
Ford компанияси Германияда салкам 3 мингта иш ўрнини қисқартиради

21:35 / 18.11.2024
Ford хавфсизлик камарларидаги муаммо сабаб 112 мингдан зиёд автомобилини чақириб олади

22:45 / 28.02.2023