Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Baidu роботаксиси Хитойда икки пиёдани уриб юборди. Хизмат фаолияти вақтинча тўхтатилди
Хитойнинг Чжунжоу шаҳрида 6 декабр куни эрталаб соат 09:00 атрофида Янжианг кўчасида ҳайдовчисиз бошқариладиган роботакси икки пиёдани уриб юборди.
Фото: Tencent Holdings
Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларда жабрланувчилардан бири автомобил остида қолиб кетгани, атрофдагилар эса уни чиқариб олишга ҳаракат қилгани акс этган.
Маҳаллий ҳокимият расмий маълумотига кўра, “Hello Autonomous Driving” ёзуви туширилган, “3009” рақамли роботакси пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб кетгач, жануб томонга ҳаракатланган ва шу пайт ҳодиса юз берган.
Жабрланувчилар Хунан анъанавий тиббиёт провинция шифохонасига зудлик билан етказилган. Уларнинг иккаласи ҳам ҳозирда реанимацияда даволанмоқда.
Hello компанияси маҳаллий ОАВга ҳодиса ҳақида хабар олганини тасдиқлади ва “тегишли идоралар билан тўлиқ ҳамкорлик қилаётганини” билдирди. Ҳозирча роботаксининг автопилоти қандай ҳолатда бўлгани, воқеага техник носозлик ёки бошқа омиллар сабаб бўлгани расман аниқлаштирилмаган.
Ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланган. Чжучзоудаги роботакси хизмати фаолияти вақтинча тўлиқ тўхтатилган.
Мутахассислар фикрича, Хитойда автоном транспорт воситаларининг тез суръатларда кенгайиши ушбу технология хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча регламент ва назорат механизмларини кучайтиришни талаб қилади.
Мавзуга оид
18:33 / 09.05.2025
Хитойда ҳайвонлар овозини инсон тилига ўгирувчи дастур бўйича иш бошланди
18:52 / 08.08.2022
Baidu компанияси Хитойда биринчи бўлиб ҳайдовчисиз такси хизматини йўлга қўйди
20:40 / 23.03.2018
Baidu компанияси Пекинда ҳайдовчисиз машиналарни синовдан ўтказади
18:50 / 30.11.2017