Жаҳон | 11:09 / 17.08.2016
9749
1 дақиқада ўқилади

КХДР ўзининг IPTV технологиясини ишга туширди

Шимолий Кореяда телевидение томоша қилиш учун IPTV технологиясига ўхшаш қурилма синовдан ўтказилди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлиги хабар бермоқда.

КХДР марказий телевидениеси  «Манбан» деб номланган IPTV дастурини 15 дақиқа намойиш этган. У телефон линияси ва модем орқали ишлайди.
Шимолий Кореянинг IP-телевидениеси тюнер қутиси ўрнатишни ва HDMI улагичи орқали ишлатишни тавсия этмоқда. Фойдаланувчи экран орқали марказий, шунингдек, спорт ва жонли транслацияларни томоша қилиши мумкин бўлади. Агентликнинг ёзишича, «Манбан» газета ва янгиликлар ўқиш имконини ҳам беради.

Мавзуга оид