Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио-де-Жанейрода Европа Олимпия қўмитаси раҳбари ҳибсга олинди
Европа олимпия қўмитаси (ЕОК) раҳбари ва Ирландия Миллий олимпия қўмитаси раҳбари ҳисобланадиган Патрик Хикки Рио-де-Жанейро шаҳрида ҳибсга олинган. У Олимпиада ўйинлари учун ноқонуний равишда чипталар сотишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда ВВС хабар берди.
Қайд этилишича, 71 ёшли Хикки чипталарни воситачиларга қимматроқ нархда сотишда гумон қилинаяпти. Хикки Бразилия полициячилари 800та ноқонуний чипта билан қўлга тушган шахсни сўроқ қилишганидан кейин ҳибсга олинган.
Қайд этилишича, ЕОҚ раҳбари полициячилардан яширинишга уринган, у ҳибсга олингач, ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва шифохонага олиб борилган.
Мавзуга оид
21:24 / 10.04.2026
АҚШ элчихонаси ЖЧ-2026 чиптаси эгалари учун виза суҳбатига ёзилиш тартибини эълон қилди
14:11 / 19.01.2026
Silk Avia 1 февралдан маҳаллий йўналишлар бўйича чипталар нархини оширади
17:43 / 19.12.2025
Centrum Air бир ўринга 2 та чипта сотиши натижасида икки фуқаро Истанбул аэропортида қолиб кетди
18:50 / 12.12.2025