Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
60 дан зиёд террорчи Покистон ҳудудидан Ҳиндистонга ўтиб кетди
Покистон назорати остидаги ҳудуддан 60 дан зиёд террорчи Ҳиндистон ҳудудига ўтиб кетди. Бу ҳақда Times of India хабар бермоқда.
"Аксари жангарилар "Хизб-ул-Мужоҳиддин"сепаратистик гуруҳ аъзоларидир. Улар Жамму ва Кашмир штатидаги беқарорлик сабаб Ҳиндистонга ўтиб келишган", деб Ҳиндистон махсус хизмати маълумотига асосланиб, хабар бермоқда газета.
Жангариларнинг мақсади – Жамму ва Кашмирдаги вазиятни издан чиқариш. Бундан ташқари, жангарилар ўз сафларига қўшиш учун ёшларни ёллашмоқда. Жангарилар Барамулла округидаги қуролли қўшинга тааллуқли автокалоннани ўққа тутишган. Оқибатда уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, бир қанчаси жароҳат олган. "Хизб-ул-Мужоҳиддин" ушбу ҳаракатни ўз зиммасига олган, армия эса террорчиларни қидириш бўйича кенг кўламли операция бошлаб юборган.
Мавзуга оид
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
08:35 / 27.04.2026