Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда ундан сўрамай сэндвичини еб қўйган маъшуқасини ўлдирган эркак 22 йиллик қамоқ билан жазоланди
АҚШнинг Нью-Йорк штати фуқароси ундан сўрамай сэндвчини еб қўйган маъшуқасини отиб қўйди ва бунинг учун 22 йиллик қамоқ билан жазоланди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотига кўра, гап Буффало шаҳрида яшовчи Маркус Готтше ҳақида бормоқда. У 2011 йилда ўз уйида 28 ёшли Жасмин Армурни отиб ташлаган эди. Эркак суриштирув давомида алкоголь таъсирида бўлгани ва Армур столда турган сэндвични ундан сўрамай еб қўйгани учун жаҳл устида ушбу жиноятга қўл урганини тан олди.
Суриштирув материалларига кўра, Готтше аёл билан жанжаллашиб қолади ва уйдан чиқиб кетмоқчи бўлган аёлнинг ортидан винтовакада ўқ узади. Армур воқеа жойида ҳалок бўлади.
Мавзуга оид
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026