Човушўғли: Ғарбнинг Россияни қўрқитишга уриниши ақлга сиғмайди
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг баёнот беришича, ғарб мамлакатларининг Россия президенти Владимир Путинни ёқтирмасликларининг бош сабаби, унинг ростгўйлигидир. Путин ҳам Туркия президенти Эрдўған каби бор ҳақиқатни, қилган хатолари ва нотўғри тахминларини уларнинг юзига рўй-рост гапиради.
“Улар, Россия ва Туркияни иккинчи навли мамлакатлар деб ҳисоблашади. Ва шу боис, қандай қилиб, "бу каби мамлакатлар" уларни танқид қилиши мумкин? Уларнинг фикрича, фақатгина улар ҳар қандай гапни юзга айтишга ҳақли, бошқалар эмас. Ғарб давлатлари Эрдўған ва Путиннинг ростгўйлигига дуч келишгач, жиддий хавотир ва ташвишга тушиб қолишди”, деган Човушўғли.
Туркия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, токи ғарб мамлакатлари ўзларининг қараши ва сиёсатини ўзгартирмас экан, улар доимо шундай хавотирни ҳис қилишда давом этишади. Туркия ва Россия Ғарб учун бош оғриғи бўлаверишини улар англаб етишлари лозим.
“Мен аввалдан айтиб келаман, яна такрорлайман: буюк Россия учун бундай муносабатда бўлиш ҳақиқатга мос келмайди ва ақлсизликдир. Россияни қўрқитиш, камситишга уриниш, унинг ҳамиятига тегиш, уни менсимаслик билан улар ҳеч нарса эришолмаслиги аниқ. Айни гапни Туркия борасида ҳам айтиш мумкин.
Сочи Олимпиадасини ёдга олайлик. Сочи-2014 қишки Олимпия ўйинларидек йирик спорт байрамида топган мавзулари жинсий қараши ўзгарганларнинг ҳуқуқини таъминлаш бўлди. Ахир, Россия каби йирик ва улкан давлатнинг эътиборини биргина масалага қаратиш, Россия шаънига мос келмаслигини тушунишмайдими?! Майли, бу мавзуда чуқурлашишни истамайман. Фақат бир нарсани айтмоқчиман, ҳар қандай мамлакат билан муносабатлар шу каби тор доирага боғлиқ қилинар экан, у ҳеч қандай ижобий натижа бермайди”, - деган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Sputnik Туркия агентлигига берган интервьюсида.
Мавзуга оид
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024
ЕИдаги ёнувчи посилкалар: Литвада гумондорлар ушланди
12:30 / 05.11.2024
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30 / 05.11.2024