Якунланиб бораётган 18 август сўнгида Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган энг асосий ҳодиса ва янгиликлар дайжести.
Nexia III нинг илк харидорлари
8 августдан бошлаб Ўзбекистон автосалонларида Nexia автомобилининг янги модели сотуви бошланди. Бугун ана шу моделнинг илк харидорлари ўз автомобиллари калитларини қўлга олишди.
>>> Батафсил.
Milliy TV ни бутун дунё кўради
Milliy TV телеканали YouTube видеохостингида тўғридан-тўғри трансляцияни бошлади. Эндиликда телеканални дунёнинг исталган нуқтасидан томоша қилиш мумкин.
>>> Батафсил.
Машҳур йўлбарснинг ҳалокати
Ҳиндистонда, дунёнинг энг машҳур Мачли лақабли йўлбарси 19 ёшида ҳаёт билан видолашди, деб хабар қилмоқда The Times of India нашри.
>>> Батафсил.
Россиядаги муҳожирларнинг патенти
Хорижлик муҳожирлар РФда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олиш мақсадида Россия субьектлари бюджетига йил бошидан бери 21 миллиард рублга яқин маблағ ўтказишган.
>>> Батафсил.
КХДРнинг АҚШ базалари ҳақидаги фикри
КХДР ТИВнинг баёнот беришича, Корея ярим оролидаги ҳолат "тобора қалтис тус олмоқда"; агар АҚШ "ўйламай қадам ташлаш"га журъат этса, Пхеньян Американинг Тинч океани минтақасидаги барча ҳарбий базаларининг кулини кўкка совуради.
>>> Батафсил.
Хорватиянинг сотилаётган ороллари
Хорватия сўнгги 14 йил мобайнида Адриатика денгизидаги 5та оролини сотиб юборди, деб хабар қилмоқда Сербиянинг Tanjug агентлиги.
>>> Батафсил.
Энг тез мобил интернет
Британиянинг OpenSignal компанияси жаҳон мамлакатларининг мобил интернет сифатини таҳлилдан ўтказди ва энг тез мобил интернетга эга мамлакатлар рўйхатини тузиб чиқди.
>>> Батафсил.
Ер юзидаги энг улкан ҳаво кемаси
Интернетда жаҳондаги энг улкан Airlander 10 кемасининг синов режимида ҳавога кўтарилгани видеоси пайдо бўлди. Гибрид дирижаблнинг тўлиқ парвози Буюк Британияда бўлиб ўтди.
>>> Батафсил.
Элязигдаги теракт
Туркия шарқидаги Элязиг вилояти марказида полиция маҳкамасида портлаш амалга оширилди. Бу ҳақда Hurriyet хабар тарқатган.
>>> Батафсил.
Рио Олимпиадаси тафсилотлари
Бугун тунда ўзбекистонлик боксчи олтин медал учун бўладиган баҳсда рингга кўатрилади. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг бир неча нафар спортчиси беллашувларда иштирок этади.
>>> Батафсил.