ОАВ АҚШнинг Эронга 400 млн доллар тўлаганига оид тафсилотларни эълон қилди
Шу йилнинг январь ойида АҚШ 400 млн доллар миқдоридаги турли жаҳон валюталари кўринишидаги пулларни, уч нафар озод қилинган америкалик Теҳрондан учиб кетишгач, Эронга тақдим этган, деб ёзмоқда The Wall Street Journal газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда.
Уларнинг маълумотларига кўра, маблағларни тўлаш «Эронда узоқ вақтдан бери гаровда сақлаб келинган америкалик маҳбусларни озод қилиш бўйича жиддий ўйланган режанинг бир қисми бўлган».
WSJ суҳбатдошларининг айтишича, турли валюталардаги нақд пуллар, учинчи томон ихтиёрида, яъни Женевада турган, бу ерга Iran Air авиакомпаниясининг транспорт самолёти етиб келган. 17-январь куни эрталаб Швейцария ҳарбий ҳаво кучлари самолёти уч нафар америкаликни олиб Теҳрондан ҳавога кўтарилиши билан америкалик мулозимлар пулларни Эрон ҳукумати вакилларига топширган.
3-август куни жаҳон ОАВда АҚШ президенти маъмурияти шу йилнинг бошида махфий равишда бортида 400 млн доллар миқдоридаги нақд пул бўлган самолётни Эронга юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан сўнг, АҚШ президенти Барак Обама бу тўловлар Эронга америкалик маҳбусларни озод қилиш учун тўланмаганини айтганди.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024