Содда одамларни алдаб юрган фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди
Самарқандлик Ж.Г ва И.Қ. бир неча фуқарога гўёки Самарқанд вилоятидаги қўшма корхонада ишлашини айтиб, уларни ушбу корхона филиалига ишга жойлаштириб қўйишини ваъда қилишади. Бунинг эвазига фуқаро М. Ҳамиддан 5000 АҚШ доллари, Д.Баҳодирдан 2000 АҚШ доллари О.Темирдан 10000 АҚШ долларини олишади. Бу ҳақда “Постда” газетаси ёзмоқда.
Орадан анча вақт ўтиб, чет элдаги корхонага ишга жойлашишни орзу қилиб юрган фуқаролар алданганини, фирибгарларнинг тузоғига тушишганини англаб етишади.
Жабрланувчиларнинг мурожаатидан сўнг ички ишлар идоралари ходимлари суриштирув ишларини олиб боришди. Маълум бўлишича, фирибгарлар пулларни аллақачон ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган экан. Фирибгарлар қўлга олиниб, улар устидан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024