Жамият | 09:30 / 20.08.2016
5087
1 дақиқада ўқилади

Мексикада содир бўлган ЙТҲ оқибатида саккиз киши нобуд бўлди, 53 киши жабрланди

Мексикада автобус, иккита енгил автомобиль ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳат олди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Аниқлаштирилишича, ЙТҲ Пуэрто-Пеньяско ва Сонойта шаҳарлари орасидаги шосседа юз берган. Жароҳатланганлардан олти нафарининг аҳволи оғир, ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола бор.

Фожиа сабабчиси иккита енгил автомобилнинг тўқнашиб кетиши дея баҳоланмоқда. Улардан ўзини олиб қочишга ҳаракат қилган юк машинаси ҳайдовчиси автобус келаётган қарама қарши йўлга чиқиб кетган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид