Жамият | 17:56
1917
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Kia русумли автомобил чорраҳада катта тезликда ҳаракатлангани ва қайрилиб олаётган Lacetti’ни уриб ўтганини кўриш мумкин. Жабрланувчилар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Lacetti ва Kia K5 русумли автомобиллар иштирокида аянчли авария рўй берди.

Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилишича, ҳодиса 30 июн куни соат 05:10 ларда Амир Темур–Боғишамол кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Lacetti Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ўзидан ўнг томондан ҳаракатланиб келган Kia K5 русумли автомобил билан тўқнашган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Kia катта тезликда ҳаракатланиб, Lacetti’нинг орқа қисмини уриб ўтганини кўриш мумкин.

Хабарда автомобилда бўлганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид