Неймар: «Энди менинг танқидчиларим ўз сўзларини қайтиб олиши керак»
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Олимпиада финалида Германия устидан қозонилган ғалабадан кейин (1:1, пенальтилар бўйича 5:4) ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Менда ҳиссиётларимни ифодаловчи сўз топилмаяпти! Мен ўз шерикларимга, оиламга ва дўстларимга раҳматлар айтмоқчиман. Улар ҳамиша, оғир дамларда ҳам мени қўллаб-қувватлаб туришди. Бундан жуда хурсандман. Бугун биз Бразилия халқини бахтиёр қилдик.
Бу ҳаётимдаги энг унутилмас лаҳзаларидан бири бўлди. Мен орзумга етишдим.
Энди менинг танқидчиларим ўз сўзларини қайтиб олиши керак», – дея Неймарнинг сўзларини келтиради СВС нашри.
Бразилия Германия устидан ғалаба қозониш орқали илк марта Олимпиада чемпионлигига эришди.
Турнирнинг гуруҳ босқичида ЖАР ва Ироқ терма жамоаларига қарши ўйинларда Бразилия голсиз дуранг қайд этгач, мухлислар жамоа сардори бўлмиш Неймардан норози бўлишган ва ўйинлар вақтида унга тўп келиб тушганида "Марта" дея (бразилиялик аёл футболчи) бақира бошлашганди.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
16:11 / 21.08.2023
Роналду ОЧЛда рўйхатдан ўтказилди. Криштиану, Неймар ва Бензема қайси ўзбек клубига қарши ўйнаши мумкин?
19:26 / 16.08.2023
Шахсий самолёт, хизматчилари билан кошона ва катта маош. Неймар нега Саудияни танлади?
14:23 / 16.08.2023
«ПСЖ» Неймарга ўринбосар топди, «Бавария» эса — Нойерга. Сўнгги трансфер хабарлари
21:23 / 15.08.2023