Жаҳон | 20:40 / 23.08.2016
11219
2 дақиқада ўқилади

АҚШ журнали Санкт-Петербургни дунёнинг энг романтик жойлари қаторига киритди

Сайёҳлар учун мўлжалланган дунёдаги энг йирик журнал – АҚШнинг Travel+Leisure журнали Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрини дунёнинг энг романтик жойлари рўйхатига киритди. Бу ҳақда нашр сайтида маълум қилинди. 50 та жойдан иборат рейтингда ўринлар берилмайди.

Журнал муҳаррирлари Санкт-Петербурнинг "сюрреалистик гўзаллигини" қайд қилиб ўтишди. Бу гўзаллик айниқса қишда сезиларли бўлади. Муҳаррирлар Петербургнинг архитектурасини "эртакнамо" деб аташган. 

Рўйхатга, шунингдек, Марокашнинг Фес шаҳри киритилди. Бу шаҳар ўзининг ҳашаматли меҳмонхоналари ва ресторанлари билан ажралиб туради. Журнал бу шаҳарни Марокашнинг "қалби" деб атаган.

Рўйхатдан, шунингдек, Нью-Йорк, Уидби ороли (АҚШ, Вашингтон штати), Калифорниядаги Напа водийси, Франциянинг Шассиньоль коммунаси, Теллурайд тоғ-чанғи курорти (АҚШ, Колорадо штати), Саванна шаҳри (АҚШ,  Жоржия штати), Испаниянинг Гранада шаҳри, Италиянинг Вико-Экуэнсе аҳоли пункти, Тинч океанидаги Бора-Бора ороли ва бошқа жойлар ўрин олди.

 

Мавзуга оид