Жаҳон | 17:35 / 23.08.2016
8867
1 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШнинг Суриядаги режалари хусусида фикр билдирди

АҚШ Суриянинг қуролланган мухолифати гуруҳларини ҳаво зарбаларидан олиб чиқиб кета олмади, деган Эрон миллий хавфсизлиги Олий кенгаши котиби Али Шамхоний Tasnim агентлигига. 

«АҚШ ва унинг минтақавий иттифоқчилари, Сурия халқига нисбатан сонсиз-саноқсиз жиноятларни содир этган ишончли мухолифат деб аталадиган террорчиларни, улар эгаллаб турган ҳудудлардан олиб чиқиб кета олмади. "Ишончли террорчилар"ни қутқариш режаси барбод бўлди», — деб айтган Шамхоний. 

Унинг сўзларига кўра, ғарб ва араб ОАВда Россия, Сурия ва Эрон ҳамкорлигини қоралаш бўйича кампания авж олмоқда. Шунга қарамай, Москва ва Теҳроннинг ҳамкорлиги муваффақиятли давом этаяпти. 

«Ушбу ҳамкорлик иккала мамлакат миллий манфаатларига жавоб беради», — деб таъкидлаган Шамхоний. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид