Порошенко Собиқ Иттифоқда Украина байроғи тақиқлангани ҳақида гапириб берди
Украина президенти Пётр Порошенко Украина байроғидаги сариқ ва кўк ранглар бирикмаси Собиқ Иттифоқда тақиқлангани ва бу ранглардан фойдаланиш жиддий жиноят ҳисоблангани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда "112 Украина" телеканали хабар бермоқда.
"Байроғимизнинг асл тарихини совет ҳукумати сир тутган. У кўк ва сариқ ранглар бирикмаси фуқаролар кўзига тушмаслиги ортидан қаттиқ кузатган... Тузум бу ранглар бирикмасига йўл қўймаган ва уни жиноят деб ҳисоблаган", деб айтди Порошенко Украина миллий байроғи куни муносабати билан сўзлаган нутқида.
Порошенко, шунингдек, 90 фоиз украиналиклар ўз миллий рамзлари билан фахрланишларини таъкидлаб ўтди.
Шу куни олдинроқ Порошенко Украина байроғини тан олинмаган Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳамда Қримда кўтаришга чақирганди.
Украина миллий байроғи куни мамлакатнинг мустақиллиги кунидан бир кун аввал – 23 августда нишонланади.
Мавзуга оид
14:00
Умеров: Украина Россия томонидан эгаллаб олинган барча ерларни қайтариб олмоқчи
13:46
Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024