Спорт | 00:16 / 24.08.2016
12072
1 дақиқада ўқилади

Халқаро паралимпия қўмитаси беларусларга Паралимпиада очилишида Россия байроғини намойиш қилишни тақиқлади

Халқаро Паралимпия қўмитаси (ХПҚ) беларуслик спортчиларга Риодаги Паралимпиада очилиши маросимида Россия байроғини намойиш қилишни тақиқлади. Бу ҳақда "Говорит Москва" радиостанцияси маълум қилди. 

"Очилиш маросимида ҳеч ким Россия байроғини кўтариб ўтмайди. Агар беларуслик спортчилар Россия байроғини олиб ўтсалар, унда бу сиёсий протест сифатида қаралади ва тегишли спортчилар ёки миллий паралимпия қўмитасига нисбатан муайян чоралар кўрилади", деб айтилди ХПҚ матбуот хизматида.

Аввалроқ беларуслик паралимпиячилар Риода Паралимпиада очилиш маросимида Россия байроғини кўтариб ўтишлари мумкинлиги маълум қилинганди. Бу ҳақда Беларусь Паралимпия қўмитаси раҳбари Олег Шепель айтган.

"Мен Беларусь Паралимпия қўмитаси раҳбари сифтида бу ерда ҳам, Бразилияда ҳам жим турмоқчи эмасман. Мен ҳаттоки Риога Беларусь ва Россия байроқларини олишга топшириқ бердим", деб айтди Шепель.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид