Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландиядаги қамоқхоналар маҳбуслар камлиги туфайли тез орада ёпилиши мумкин
2013 йилда Нидерландиядаги 13та қамоқхона мамлакатда маҳбуслар сони етарлича бўлмагани учун ёпилиб кетди. 2016 йил ёзи сўнгига келиб яна бешта қамоқхонанинг фаолияти тугатилади. 2004 йилдан бери Нидерландияда жиноят содир этиш ҳолати кескин пасайиб бормоқда. Таҳлилчилар ҳисобига кўра, яқин 5 йил ичида кўрсаткич ҳар йили 90 фоизга пасайишда давом этади.
Ушбу кичик мамлакатда бўм-бўш турмаларни ушлаб туриш фойдасиз. Бироқ уларнинг ёпилиши 2 мингга яқин давлат хизматчиларининг ишдан бўшатилишига сабаб бўлади. Шу сабабли ўтган йили сентябрида муаммони ҳал этишга уринишди ва қамоқхонанинг бир қисмини Норвегия ва Бельгиядаги қамоқхоналар учун «ижарага бериб турилди».

Бироқ бу ёндашув вазиятни енгиллаштирмаган.
Жиноят даражасининг кескин тушиб кетишига сабаб Нидерландиядаги собиқ судланганларнинг кафтига қурилма кўринишдаги электрон назорат тизими ўрнатилганидир. Бундай аппарат тақиб юрувчи жиноятчилар жамиятда эркин яшаши, яхши ишга жойлашиши ва ўз оиласидан ажралмаслиги мумкин.
Бундай ёндашув анъанавий озодликдан маҳрум қилиш тизимига нисбатан эски жиноят оламига қайтиш ҳолатини кескин камайтиришга ёрдам берди. Қамоқхона камерасида бекорга вақт ўтказишдан кўра, жиноятчилар қонунга бўйсунувчи жамиятга қўшилиш учун ажойиб имкониятга эга бўлишади.
Нидерландияда жазо эмас, собиқ жиноятчиларга одатий ҳаётга қайтишлари учун ёрдам бериш муҳим ҳисобланади.

Мавзуга оид
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
17:17 / 07.06.2026