Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом Каримов Италия президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов Италия республикаси президенти Сержо Маттареллега 2016 йилнинг 24 август куни мазкур мамлакатнинг марказий қисмида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида маълум қилинган.
Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўраган.
Охирги маълумотларга кўра, ушбу табиий офат қурбонлари сони 241 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 265 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026