Ким Чен Ин АҚШ ҳудудини "қўлларида тутиб турганини" айтди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин сув ости кемасидан баллистик ракетанинг учирилиши вақтида айтганки, унинг давлати "АҚШнинг материкдаги қисмини ҳамда Тинч океани ҳудудидаги ҳаракатланиш ҳудудларини назорат остида тутиб турибди". Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар қилган.
Ким Чен Иннинг эътироф этишича, ракета учирилиши муваффақиятли чиқди. У бу синовни "катта ютуқ" деб атаган.
Шимолий Корея раҳбари АҚШ ва унинг тарафдорларини "Корея халқ армиясининг ҳалокатли зарбасидан қочиш учун КХДР хавфсизлигига раҳна соладиган хатти-ҳаракатлардан воз кечиш лозимлиги" ҳақида огоҳлантирди.
Ким Чен Ин, шунингдек, мудофаа саноатида ишлайдиган олимлар ва технологларни ядровий каллаклар ташувчи воситаларни ривожлантиришга эътибор қаратишга чақирди.
Чоршанба куни тонгида КХДР Хамген-Намдо вилоятидаги Синпхо порт шаҳри яқинида сув ости кемасидан баллистик ракета учирди. Ракета 500 кмлар чамаси учиб ўтиб, Япон денгизига тушган.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024