Жаҳон | 08:08 / 25.08.2016
8437
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин сув ости кемасидан ракета учирилишини "ғалабалар ғалабаси" деб атади

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин сув ости кемасидан баллистик ракетанинг муваффақиятли учирилишини Шимолий Корея учун "ғалабалар ғалабаси" деб атади, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги. 

"Бу гал баллистик ракетанинг учирилиши муваффақиятлар муваффақияти, ғалабалар ғалабаси бўлди", деб айтди Ким Чен Ин.

Шимолий Корея етакчиси унинг мамлакати бу муваффақияти билан "ядровий зарба беришга тўлиқ қодирлигини намойиш қилганини" таъкидлаб ўтди.

Шимолий Корея 24 август маҳаллий вақт билан эрталаб Хамген-Намдо вилоятидаги Синпхо порт шаҳри яқинида сув ости кемасидан баллистик ракета учирган. Маълум қилинишича, ракета 500 кмлар чамаси учиб ўтиб, Япон денгизига тушган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид