Жамият | 19:06 / 26.08.2016
5361
2 дақиқада ўқилади

Гаров реестри фаолияти давомида фойдаланувчилар томонидан 320 мингга яқин ёзув қайд этилди

Ҳозир гаров муносабатларига бинолар ва иншоотларнигина эмас, интеллектуал мулк, инвентарь ва хомашёлар, дебитор қарзлар, қишлоқ хўжалигининг кутилаётган ҳосили ва бошқа мулкларни ҳам жалб этиш мумкин. Кредиторлар томонидан молиялаштириш амалиётларини шундай таъминотлар  остида амалга ошириш ва таваккалчиликни камайтиришда гаров реестри қўл келади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Гаров реестрини мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида бериб қўйилган мулклар тўғрисидаги электрон эълонлар тахтаси дейиш ҳам мумкин. Бундай эълонлар тахтасидан ҳар бир кредитор ёки бошқа исталган шахс www.garov.uz сайти орқали баҳраманд бўлади. Бу маълум бир мол-мулкнинг гаровдалиги бўйича ва гаровдаги мол-мулк ҳисобига ўз талабларининг қаноатлантирилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган кредиторлар тўғрисида маълумотларни кузатиб бориш имконини беради.

Гаров реестри фаолияти давомида фойдаланувчилар томонидан 320 мингга яқин ёзув қайд этилди, 19,4 мингдан ортиқ ёзувларга ўзгартишлар киритилди, қарийб 46,3 мингта ёзув гаров мажбуриятлари бажарилганлиги муносабати билан гаров реестридан чиқарилди. Фойдаланувчиларга ёзувлар бўйича 1,9 мингдан зиёд кўчирма тақдим этилди. Натижада гаров реестрига таъминот сифатида қабул қилинган 550 мингдан ортиқ мулк объекти бўйича кредиторлар ҳуқуқлари тўғрисида ёзувлар киритилди.

Мавзуга оид