Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон: АҚШ Россия ҳарбий машғулотларини жиддий кузатмоқда
Қўшма Штатлар Россия қуролли кучларининг «Кавказ-2016» ҳарбий ўқув машғулотларига тайёргарлик жараёнини жиддий равишда кузатмоқда. Чунки, бу машғулотлар бевосита Украина билан чегара яқинида амалга оширилади, деган Пентагон расмий вакиласи Мишель Балданса.
«Режалаштирилган «Кавказ-2016» машғулотлари муносабати билан биз вазиятни кузатиб бораяпмиз»,— дея Пентагон вакиласи сўзларини келтиради РИА Новости.
АҚШ ҳарбий маъмуриятига кўра, Россия ушбу ўқув амалиётлари билан Украинадаги вазият эътиборга олинса, минтақадаги барқарорликка раҳна солмоқда.
«Биз, расмий Москвани минтақадаги кескинликни пасайтириш учун чоралар кўришга, хусусан Минск келишувлари ижросида амалий иштирок этишга ундаганмиз»,—деган Балданса.
Эслатиб ўтамиз, «Кавказ-2016» стратегик штаб-қўмондонлик машғулотлари 2016-йил сентябрь ойида Жанубий ҳарбий округда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:35 / 07.04.2026
Зеленский Путинга яна энергетик сулҳ таклиф қилди
08:32 / 07.04.2026
Венгрия Россия гази келадиган қувурни ҳарбий назоратга олмоқда
22:45 / 06.04.2026
Украина дрон ҳужумлари сони бўйича биринчи марта Россияни ортда қолдирди – ОАВ
21:00 / 06.04.2026