Хосеп Гвардиола: Илк сафар ҳаяжонли, кейингилари унчалик эмас
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг собиқ жамоаси «Барселона» билан Европа Чемпионлар Лигасида тўқнаш келиши борасида фикрларини билдирди.
«Барселонага қайтиш мен учун ўзига хос воқелик бўлишини инкор этолмайман. Мен шу шаҳарда вояга етдим, футболчи бўлдим, умримнинг катта қисмини у ерда ўтказдим. Кўпчиликни шахсан танийман, – футболчилар, жамоа ходимлари, мухлислар ва журналистлар.
Умуман, мен бу жараённи «Бавария» билан бирга босиб ўтдим. Биринчи гал ҳисларга тўлсангиз, кейингиларини нормал қабул қиласиз. Гуруҳдан чиқишимиз учун яхши ўйин намойиш этишимиз керак.
«Барселона» ва «Боруссия» Менхенгладбахни яхши биламан. Шу билан бирга, «Селтик»ни ҳурмат қиламан, уларнинг барчаси Европа даражасидаги жамоалар», – деган Гвардиола.
Мавзуга оид
12:13 / 29.09.2024
«Палмер»да покер, «Барса» 4 та гол ўтказди. Европада кун ўйинлари
11:33 / 27.09.2024
«Барса»да ажойиб старт ва катта муаммо: тер Стегенсиз қолган жамоанинг аҳволи қандай кечади?
12:22 / 16.09.2024
«Арсенал» ва «Барса» дербиларда ғалаба қозонди, Италияда — тартибсизлик
12:38 / 30.08.2024