ОАВ: Тереза Мэй Brexit’ни Британия парламенти розилигисиз бошламоқчи
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш жараёнини бошлаш ҳуқуқини берадиган Лиссабон келишувининг 50-моддасини мамлакат парламенти розилигисиз ишга туширмоқчи. Бу ҳақда Daily Telegraph нашри хабар бермоқда.
Brexit’га қарши чиқаётганлар Европа Иттифоқидан чиқиш масалаласи британ парламентининг қуйи палатасида синчковлик билан кўриб чиқилиши кераклигини, чунки референдум "тавсия характерига эга бўлганлигини" айтишмоқда. Бироқ нашр манбаларига кўра, Мэй бунинг учун парламент розилигини кутиб ўтирмоқчи эмас.
Манбаларнинг таъкидлашича, Мэй "Brexit бўлгандан кейин Brexit" эканлигига ишонади ва рақибларга Европа Иттифоқидан чиқишни тўхтатиш имкониятини бериш зарурати йўқ деб ҳисобламоқда. Мэй ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашганда улар Мэйга парламент розилигисиз 50-моддани бошлаш ҳуқуқи борлигини маълум қилишган. Маълум қилинишича, Мэй бу ҳуқуқидан фойдаланмоқчи.
Нашрнинг ёзишича, Мэйнинг бундай йўл тутаётганига сабаб қуйи палатада Brexit’га қарши чиқаётганлар сонининг кўплигидадир. Бу эса мамлакатнинг ЕИ таркибидан чиқиш жараёнининг парламент томонидан маъқулланишини йилларга чўзиб юбориши мумкин.
Мавзуга оид
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
22:34 / 04.11.2024
Британия қироли Чарлз III ўз укасини таъминот пулларидан маҳрум қилмоқчи
20:21 / 04.11.2024
Британияда минглаб ходимлар тўрт кунлик иш ҳафтаси бўйича экспериментга қўшилди
16:23 / 03.11.2024